Жаҳон | 13:13 / 22.12.2016
6035
2 дақиқада ўқилади

Трамп «Хитойдан ўлим» китоби муаллифини савдо бўйича миллий кенгаш раҳбарлигига танлади

Фото: © AFP

АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп ўз маъмурияти қошида Савдо бўйича миллий кенгашни ташкил этишга қарор қилди. У мазкур кенгаш раҳбарлигига иқтисодчи олим Питер Наварро номзодини илгари сурди, деб ёзмоқда Financial Times газетаси.

Таъкидланишича, Наварро авваллари АҚШ ҳукуматининг Хитойга нисбатан муносабатларини танқид қилган. У ўзининг илмий фаолияти давомида бир нечта китоб ёзган. Улар орасида «Хитойдан ўлим» ва «Яширин йўлбарс» номли китоблар бор. Профессор мазкур ишларида турли соҳалар, шу жумладан ҳарбий ва иқтисодий йўналишларда Хитойга қарши кураш борасида фикрларини илгари сурган. 

«Мен Американинг савдодаги муаммолари ҳақидаги Питер китобларидан бирини ўқиб, унда келтирилган фикрлар ва далиллардан ҳайратланган эдим. У ажойиб тадқиқот ўтказган», — дея баёнот берган Трамп.

Айтиш жоизки, Питер Наварро сайловолди кампанияси чоғида Трамп жамоаси аъзоси бўлган. У савдо вазири лавозимига илгари сурилган 79 ёшли миллиардер Уилбур Росс билан биргаликда Трампнинг иқтисодий дастурини ёзган. 

 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид