Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энг кўп меҳнат қилувчи аҳоли қайси мамлакатда истиқомат қилади?
Япониянинг меҳнат сиёсатига оид маълумотларни ўрганувчи мустақил ташкилоти аҳолиси энг кўп меҳнат қилувчи мамлакатлар рейтингини тақдим этди. KBS телеканали шу ҳақида хабар берди.
Манбага кўра, ҳафтасига 49 соатдан кўп вақтини иш жойида ўтказувчи Корея Республикаси аҳолиси рейтингнинг 1-ўрнида қайд этилган.
"2014 йил ҳолатига кўра, Жанубий Кореяда меҳнат қилувчиларнинг 32,4 фоизи ҳафтасига камида 49 соат ишлашган. Бу уларнинг дунё миқёсида биринчи ўринда эканликларидан далолат беради", - дея таъкидланди телеканалда.
Энг кўп меҳнат қилувчилар рейтингидаги кейинги ўринларда 30,8 фоиз кўрсаткич билан Ҳонгконг (2-ўрин), 21,3 фоиз натижа билан Япония (3-ўрин) қайд этилган. Шу муносабат билан манбада Осиё мамлакатларида ҳали-ҳануз Конфуция анъаналари кучли эканлиги таъкидланади.
"Бироқ иш жойида узоқ вақт ўтказиш унинг самарадорлигидан далолат бермайди", - дейилади манбада.
Телеканал Жанубий Корея ҳукуматини идорада ўтказилган вақт эмас, аниқ профессионал ютуқлар қадрланадиган янги меҳнат тажрибасини яратиш устида иш бошлашга чақирди.
Мавзуга оид
09:00 / 13.06.2026
25 йилда дунёнинг энг бой давлатлари рейтинги қандай ўзгарди?
08:17 / 01.06.2026
Электр энергиясига талаб ошиб бормоқда: дунё рейтинги тақдим этилди
08:05 / 15.05.2026
Дунёдаги энг йирик портлар рейтинги эълон қилинди
13:32 / 14.05.2026