Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Руминия президенти мамлакат бош вазирлигига таклиф қилинган номзодни тасдиқлади
Руминия президенти Клаус Йоханнис жума куни мамлакат бош вазири лавозимига Сорин Гриндяну номзоди қўйилишига розилик берди. Бу ҳақида Руминия давлат раҳбарининг сайтида маълум қилинди.
Социал-демократик партиянинг (СДП) 43 ёшли вакили бўлган Гриндяну 2014-2015 йилларда Алоқа ва ахборот жамияти вазирлигини бошқарган. Бугунги кунда у Тимиш уезди Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритади.
11 декабрь куни Руминияда бўлиб ўтган парламент сайловларида СДП катта тафовут билан ғалаба қозонди. Натижада СДП ҳамда Либерал ва демократлар Альянси коалицияси ҳосил бўлди, бу уларга вазирлар маҳкамаси лавозимига биргаликда номзод таклиф қилиш имконини берди.
Мавзуга оид
09:15 / 26.06.2026
Россия Руминияга жавоб чораси сифатида консулликни ёпмоқда
08:52 / 25.06.2026
Руминияда Молдова билан бирлашиш бўйича қонун лойиҳаси янги босқичга ўтди
08:28 / 03.06.2026
Руминия 298 та Lynx жанговар машинасини харид қилади
18:37 / 29.05.2026