Обаманинг президентлик давридаги саёҳатлари АҚШ ғазнасига қанчага тушди?
Барак Обаманинг 8 йиллик президентлиги давомида у ва унинг оиласининг дам олиши ва норасмий сафарлари Америка ғазнасига 96 миллион доллардан кўпроққа тушди. Бу ҳақида Judicial Watch ижтимоий ташкилоти томонидан тузилган ҳисоб-китобларга асосланиб, Fox News хабар берди.
Ташкилот президентни қўриқлаш билан шуғулланувчи АҚШ Махфий хизматидан Обама ва унинг оиласи чиқимларига доир ҳужжатларни қўлга киритди. Бунда Judicial Watch вакиллари ахборот тарқатиш эркинлиги тўғрисидаги қонунга таянишди.
Натижада Обама ва унинг оиласининг дам олишига АҚШ солиқ хизмати 96 938 882,51 доллар сарфлагани маълум бўлди.
Бундан аввал президент оиласи саёҳатларининг қиймати ўртача 85 миллион доллар атрофида баҳоланаётган эди, бироқ уларнинг охирги, Ҳавайига қилган саёҳати сўнгги суммага сезиларли таъсир кўрсатди.
Мавзуга оид
23:50 / 30.09.2024
Путин ва унинг администрацияси харажатлари 25 фоизга ошади
15:39 / 08.07.2023
Иш унумдорлигини оширишнинг 6 қоидаси
07:52 / 23.03.2023
Ўзбекистонда кейинги узоқ дам олиш кунлари қачон кузатилади?
18:11 / 15.03.2023