Қозоғистонда кўп қаватли уй қулади, қурбонлар бор
Қозоғистоннинг Шахтинск шаҳрида кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушди, деб хабар бермоқда Қозоғистон ички ишлар вазирлигининг фавқулодда вазиятлар қўмитаси расмий вакилига иқтибос келтирган ҳолда Tengrinews.kz нашри.
Шахан посёлкасида юз берган фожиа ҳақидаги хабар Қарағанда фавқулодда вазиятлар департаменти қутқарув бўлимига 1 январь соат 22:40 да келиб тушган. Воқеа жойига департаментнинг куч ва воситалари одамларни эвакуация қилгани жўнатилган.
"Айни вақтда 4 киши қутқарилган, улардан икки нафари болалар. Мавжуд маълумотларга кўра, вайроналар остида одамлар бор. Бир киши ҳалок бўлган. Ҳозир қутқарувчилар вайроналарни тозалаш ва жабрланганларни қидириш бўйича ишларни олиб бормоқдалар. 280 киши ва 16 та техника жалб қилинган. Воқеа сабаблари ўрнатилмоқда", деб айтган расмий вакил.
Бироқ кейинроқ вайроналар остидан 9 киши жасади чиқариб олингани маълум қилинган. Улардан 3 нафари эркак, 3 нафари аёл ва 3 нафари болалар бўлган.
Мавзуга оид
12:47 / 22.11.2024
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
12:33 / 21.11.2024
Қозоғистон ҳолдинги Ўзбекистондан 169 нафар мутахассисни иш билан таъминлайди
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
20:59 / 18.11.2024