Жаҳон | 10:08 / 02.01.2017
19146
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда кўп қаватли уйнинг қулашига нима сабаб бўлгани маълум қилинди

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги беш қаватли аҳоли турар-жой уйининг бир қисми ертўладаги иситиш қозонининг портлаши сабаб қулаган бўлиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости мамлакат ички ишлар вазирлигига асосан хабар берган. Эслатиб ўтамиз, ҳодиса сабаб тўққиз киши ҳалок бўлди.

Воқеа Шахан посёлкасида якшанба куни кечқурун юз берган. Қутқарувчилар вайроналар тагидан тўққиз киши, жумладан уч боланинг жасадини чиқариб олишган.

"Тахминларга кўра, ҳодисага иситиш қозонининг портлагани сабаб бўлган бўлиши мумкин. У уйнинг ертўласида бўлган", - дея айтиб ўтишган мамлакат ички ишлар вазирлигида.

Қўшимча қилинишича, касалхонага икки киши олиб кетилган.

Мавзуга оид