Жамият | 13:16 / 03.01.2017
29343
1 дақиқада ўқилади

Прокуратура учта туман ҳокими ва уларнинг етти нафар ўринбосарини жавобгарликка тортди

Фото: Getty Images

Наманган вилоятида ўтган йилги ҳолат бўйича мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича вазифаларни бажармаганлик учун прокуратура тақдимномасига асосан Косонсой, Учқўрғон ва Чортоқ туманлари ҳокимлари, Косонсой, Поп, Тўрақўрғон, Учқўрғон, Чортоқ, Чуст ва Янгиқўрғон туманлари ҳокимларининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосарлари ҳамда 16 нафар фермер хўжалиги раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.

Вилоятда ўтган йилнинг май-октябрь ойларида мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича белгиланган режалар бажарилмагани маълум маълум бўлди. Бунга экинларни парваришлаш ва ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экишни ташкил қилишдаги камчиликлар сабаб бўлган. 

Ҳаммаси бўлиб 38 нафар масъул шахс қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик хусусида расман огоҳлантирилди.

 

Мавзуга оид