Жаҳон | 10:20 / 03.01.2017
11231
2 дақиқада ўқилади

Шимолий Кипрда Туркияни ҳақорат қилган таниқли модельер қўлга олинди

Шимолий Кипр ҳукумати таниқли турк модельери Барбарос Шансални қўлга олди. У Туркия ва турк халқини ҳақорат қилишда гумон қилинмоқда, деб хабар беради Cyprus Mail нашри.

Газета маълумотларига кўра, Шансал Янги йил киришига оз вақт қолганда ижтимоий тармоқларга видеомурожаатини жойлаштирган. Унда эса Туркияда қўлга олинган журналистлар, ҳукмрон адолат ва ривожланиш Партиясидаги коррупция ҳақида сўз юритиб, мамлакат диний арбобларини “мутаассиблар” деб атаган. 

Модельер Анқара талабига кўра қўлга олинди ва яқин вақт ичида Туркияга чиқариб юборилади. У ерда унга нисбатан жиноий иш қўзғатилади.

Таъкидланишича, модельер интернетга видеони Истанбулдаги тунги клубда юз берган терактга ярим соат қолганида юклаган. Бу эса у ҳужумга алоқадор бўлиши мумкин, деган тахминларни келтириб чиқарган.

Маълумот учун, Истанбул шаҳридаги тунги клубга 1 январь куни уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 39 киши ҳалок бўлди, 69 киши жароҳатланди. 

Мавзуга оид