Манбага кўра, ҳозирча фақат Внуково аэропортида барча рейслар жадвалга мувофиқ амалга оширилмоқда.
Таъкидланишича, рейсларнинг кечиктирилиши ва бекор қилинишига Москвадаги об-ҳаво шароити сабаб бўлган. Синоптикларнинг маълумотларига кўра, 4 январда бошланган қор ва изғирин кечга бориб сезиларли даражада кучаяди. Тунда шаҳарда 8-9 сантиметргача қор ёғиши кутилмоқда.










