Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда дарёга деярли 3 минг тонна хавфли кислотани оқизиб юборган компания катта миқдордаги жаримага тортилди
Хитой ҳукумати Dystar Dyestuff газлама маҳсулоти ишлаб чиқарувчисини 20 миллион юанлик (2,8 миллион АҚШ доллари) жаримага тортди. Маълум бўлишича, компания мамлакат шарқидаги Тайдун дарёсига 2,7 минг тонна сульфат кислотасини оқизиб юборган. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар берди.
Суд компаниянинг олти нафар масъул шахсини 3-5 йиллик муддатларга озодликдан маҳрум қилди.
Текшириш ишларида аниқланишича, Dystar Dyestuff раҳбарияти чиқиндиларни қайта ишлашдан иқтисод қилиб қолиш мақсадида, буни махсус лицензияси бўлмаган тасодифий фирмага топширган. У эса кислотани учинчи шахсга сотиб юборган. Шундан сўнг хавфли моддалар оқиб кетган ва яқин орадаги сув ҳавзаларига жиддий зиён етказган.
Экологларнинг таъкидлашича, маҳаллий атроф-муҳитни тиклаш учун узоқ йиллар керак бўлади.
Мавзуга оид
18:33 / 13.07.2026
Bigme иккита экранли HiBreak Dual 2 смартфонини тақдим этди
08:50 / 13.07.2026
Хитой энергия соҳасида янги жаҳон рекордини ўрнатди
23:59 / 12.07.2026
Хитойликлар телефонларидан кўра электромобилларини тезроқ янгилашмоқда
00:34 / 12.07.2026