«Тоттенҳэм» ярим ҳимоячиси Деле Алли «Реал» ва «Барселона» жамоалари нишонида турибди. Бу ҳақда Британиядаги нашрлар хабар тарқатмоқда.
Daily Mirror маълумотига кўра, «Реал» бу футболчини аввалдан кузатиб келмоқда. Эндиликда у «Барселона» жамоаси қизиқишлари доирасига ҳам тушган.
«Тоттенҳэм» бу 20 ёшли футболчисини 70 миллион фунтга баҳолаган.
Бундан олдинроқ ушбу футболчига Хитой жамоаларидан бири ҳафтасига 1 миллион доллар миқдорида маош тайинлашга тайёрлиги хабар қилинганди.
Жорий мавсумда Деле Алли «Тоттенҳэм» сафида 25 учрашув ўтказган ва 11 гол уриб яна 4 голга ҳаммуаллифлик қилган.















