
LG компанияси 2017 йилда барча мусиқа шайдолари учун Dolby Atmos® овоз панелидан тортиб акустика тизимларигача бўлган кўплаб аудиоечимларни ҳавола этади
LG Electronics (LG) компанияси Лас-Вегасдаги Consumer Electronics Show (CES) кўргазмасида аудиомаҳсулотларининг кенгайтирилган қаторини намойиш этади. Улар истеъмолчиларнинг барча тоифаси — энг талабчан мусиқа шайдоларидан тортиб, ихчамлик ва универсалликни маъқул кўрувчи оддий фойдаланувчилар талабларига мос келади. Янги LG аудиоқурилмаларида олий тоифадаги LG телевизорларининг аудиоимкониятларидан тўлиқ фойдаланиш мақсадида барча замонавий технологиялардан фойдаланилган. Шу билан тингловчиларнинг севимли мусиқаларидан роҳатланиш имкониятлари кенгайтирилган.

Телевизорлар учун янги талабдаги товуш панеллари
Янги LG SJ9 товуш панели кинотеатрда ўтиргандек ҳиссиётни ҳосил қилиш учун Dolby Atmos® технологиясининг барча имкониятидан фойдаланади. Унинг нафис дизайни ҳар қандай интерьерга ўзгача шукуҳ бағишлайди. Тингловчининг мусиқа оламига шўнғишига хизмат қилиши учун тиниқ товуш акс-садосига эришишда SJ9 панелига ўрнатилган ўта замонавий динамиклар (шу жумладан, иккита жуда кучли тик турувчи динамиклар) хизмат қилади.

Dolby Atmos технологияси товуш фокусини 3 ўлчамда акс эттириб, уни белгиланган ҳудуд, хусусан, тингловчининг боши узра йўналтира олади. Бу эса, картинадаги товушнинг ҳақиқатга яқин бўлиши ва ҳис-ҳаяжонларга бой бўлишини таъминлайди. Товушлар жойни белгилаш учун фойдаланиладиган мураккаб метамаълумотлар технологияси ва тингловчининг 3 ўлчамли (3D) ҳудудидаги айрим товуш объектларининг ҳажми сабабли мустақил объектлар сифатида акс этади.
Бу объектлар реал вақт тартибида қайта ишланади ва ҳар бир овоз аниқ белгиланган жой, жумладан тингловчининг бевосита тепасида жаранглайди.
LG SJ9 товуш панели, шунингдек, 4K Sound1 (юқори ўлчамдаги аудиоечим), технологияси билан жиҳозланган. Бу технология юқори сифатни йўқотмасдан аудиофайлларни акс эттира олади. Шу сабабли, студиядаги оригинал сифатни йўқотмасдан мусиқани тинглаш мумкин бўлади. Бундан ташқари, SJ9 панелининг Sound Upconverting функцияси 24 бит/192 Гц даражадаги стандарт товуш файллари сифатини оширади. Бу эса ҳар бир трекнинг энг майда нюанслари ва аксларини ҳам тинглашга имкон беради. LG SJ9 товуш панели яна 4K Pass-Through технологиясини ҳам қўллаб-қувватлайди. Унинг воситасида товушнинг сифати тасвирга зиён етказилмаган ҳолатда дастлабки ҳолидек сақлаб қолинади ва аудио-видеонинг синхронлашган қабул қилинишини таъминлайди.
















