Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ адлия вазирлиги: Deutsche Bank 7,2 млрд доллар тўлашга тайёр
АҚШ адлия вазирлигининг тасдиқлашича, Германиянинг Deutsche Bank молия муассасаси ипотека қопламалари билан боғлиқ облигацияларга доир ишга барҳам бериш учун 7,2 млрд доллар товон тўлашга тайёр. Бу ҳақда маъмурият ахборотномасида сўз юритилган.
Хабарда айтилишича, Deutsche Bank ўзига нисбатан илгари сурилган даъволарнинг тўхтатилиши учун 3,1 млрд доллар жарима тўлашга розилик билдирган. Бундан ташқари, ўзаро келишувга кўра, банкнинг Америкадаги мижозлари кўрган 4,1 млрд долларни ҳам қоплаб беради.
«Deutsche Bank кредитлаш амалиётида масъулиятсизлик қилгани сабабли, Америка фуқаролари ва инвесторларига жиддий ва давомли равишда зарар етказилган», — деб баёнот берган АҚШ адлия вазири Лоретта Линч.
Аввалроқ, Deutsche Bank вакиллари ҳам АҚШ адлия вазирлиги билан зиддият муносабати билан банк 7,2 млрд доллар жарима тўлашга тайёр эканини билдирган эди.
Мавзуга оид
10:40
Штайнмайер: Европа Россия ва АҚШнинг «шафқатсизлик сиёсати»га ўз модели билан жавоб бериши керак
10:10
АҚШ Ҳўрмуз бўғози ҳудудида Эронга янги зарбалар берди
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026