LG UP970 плеери Ҳолливуднинг йирик киностудиялари томонидан Dolby Vision Ultra HD форматидаги Blueray-дискларини намойиш этишда мутлақ юқори сифатни таъминлайди

LG Electronics (LG) компанияси ва Dolby Laboratories, Inc. ҳамкорликда LG UP970 Ultra HD Bluray-плеерини намойиш этди. Бу LG компаниясининг 4К ўлчамидаги ва Dolby Vision™ технологиясини ҳамда HDR тасвирни динамик диапазонини кенгайтиришни қўллаб-қувватловчи илк Bluray-плеери ҳисобланади*.

LG UP970 Ultra HD Bluray-плеери мутлақ ёрқин ва жонли тасвирни акс эттиради. HDR технологияси Dolby тизими билан жиҳозланган дунёнинг энг замонавий кинотеатрларида қўлланилади. Dolby Vision технологияси эса уй телевидениесидаги янги сўздир. Бу технология тасвирнинг ёрқинлиги ва контрастлигини кучайтиради ҳамда бой ранглар жилосини кенгайтиради. Dolby компаниясининг кинематография технологияларини хўжалик техникаларида қўллаш бўйича улкан тажрибаси сабабли Dolby Vision технологияси тасвирларнинг ўта сифатли бўлишини таъминлайди. Dolby Vision функцияси UP970 плеерларида прошивкасининг навбатдаги янгиланишидан сўнг пайдо бўлади. Шу билан бирга, UP970 HDR’нинг икки формати ва умумий ҳисобланувчи HDR10 форматига ҳам мос келади. Бу, ўз навбатида, истеъмолчига HDR форматидаги ҳар қандай видеомаҳсулотни томоша қилиш имконини беради.

LG UP970 плеери билан нафақат севимли материалларингизни HDR форматида томоша қилишингиз, балки Dolby Vision видеороликлари ва мусиқий клипларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Dolby Vision технологияси контентни яратиш, тарқатиш ва экранда акс эттиришдаги барча босқични бирлаштиради. Бугунги кунда, Dolby Vision форматида 80дан ортиқ фильм суратга олинган. Жаҳондаги OTT-провайдерлари, ҳозирданоқ, Dolby Vision форматидаги 100дан ортиқ оригинал маҳсулотларни томошабин эътиборига ҳавола этади. 2017 йили фойдаланувчилар Dolby Vision форматидаги видеомаҳсулотларни Ultra HD Blu-Ray дискларида ҳам қўлга киритишлари мумкин бўлади. Шунингдек, LG UP970 плеери тасвирларни яхшиловчи бошқа технологиялар билан ҳам жиҳозланган. LG UP970 плеери, ITU-R BT.2020 стандартини, юқори самарали HEVC видеони кодлаш форматини ҳам қўллаб-қувватлайди. Плеер Dolby True HD, Dolby Atmos ва DTS-HD Master Audio каби турли замонавий аудиоформатларга ҳам мос келади. Шу сабабли, уйдаги ва кинотеатрдаги тасвир ҳамда товуш сифати фарқланмайди.

UP970 плеерига иккита HDMI-порти, Ultra HD форматидаги видеосигналларни узатиш учун HDMI 2.0a порти ва Hi-Fi таснифидаги товуш қурилмаларига аудиосигналларни узатувчи HDMI 1.4 порти жойланган. Ethernet ва Wi-Fi тармоғига улана олиши Netflix ва YouTube сайтларидаги видеоларни томоша қилиш имконини беради. USB-порт эса, флешкалардан фойдаланишни осонлаштиради.