Фан-техника | 07:43 / 19.01.2017
4313
1 дақиқада ўқилади

Google Twitter’дан иловалар яратишга мўлжалланган сервисни харид қилди

Фото: Reuters

Google компанияси таркибига кирувчи Alphabet холдинги Fabric мобил иловаларни яратиш сервисини харид қилди. Бу ҳақда компания блогида хабар берилди.

«Бугун биз Fabric тарихида янги саҳифани очмоқдамиз ва унинг Google’га қўшилаётганини катта мамнуният билан маълум қиламиз. Жамоа Google дастурчилари гуруҳига киради», - дейилади компания хабарида.

Келишув қиймати ошкор этилмади.

Маълумот учун, Twitter Fabric’ни ташкил этиш ҳақида 2014 йилнинг октябрида маълум қилганди. Ўшандан бери сервисни ишлатувчи дастурчилар сони 580 мингни ташкил этди.

Мавзуга оид