Фан-техника | 13:41 / 19.01.2017
8289
4 дақиқада ўқилади

HUAWEI Mate 9 “CES 2017” халқаро истеъмол электроникаси кўргазмасида 8 та мукофотга сазовор бўлди.

The Wall Street Journal, TechAdvisor, TechnoBuffalo ва бошқа нашрлар  HUAWEI Mate 9 ни юқори баҳолаб, унинг техник кўрсаткичлари, дизайни,  Amazon Alexaга интеграциялашувини алоҳида таъкидлашди.
CES 2017 кўргазмасида энг яхши ахборот агентликлари Huaweiни қатор мукофотлар билан тақдирлади. HUAWEI Mate 9 ноябрда жаҳон миқёсида чиқарилгандан кейин Huawei  бу қурилма америка бозорларида ҳам мавжудлигини ва Amazon Alexa ва Google Daydream тизимларига уланганлигини эълон қилди. 
Жаҳон медиа гигантлари   Huaweiнинг  юқори маҳсулдорлиги, қуввати, дизайн ва камерасини юксак баҳолаб, унга 8 та мукофот, шу жумладан энг яхши инновациялар учун бериладиган CES Innovation Award 2017 мукофотини тақдим этди. 

CES 2017да олинган мукофотларга қўшимча равишда Android Authority Huaweiни “Йилнинг энг яхши ишлаб чиқарувчиси” деб  атаб, унинг қурилмалари, ишбилармонлиги ва технологик етакчилигини эътироф этди.
 
HUAWEI Mate 9 га  CES 2017 да берилган мукофотлар:

The Wall Street Journal Huawei Mate 9 ни “2017 йилнинг энг яхши маҳсулоти” деб атади. Нашрчилар унинг дисплейи, профессори, қўшимча қувватлаш имкониятлари ва иккита (двойной) объективлик камерасини алоҳида эътироф этишди. 

Android Police эса Amazon Alexaга интеграциялашгани учун  HUAWEI Mate 9  га  “Энг яхши смартфон” номини берди. У CESдаги бу каби ягона смартфон эди. 

BRG   HUAWEI Mate 9ни  CES 2017 нинг ғолиби деб атаб, унинг дисплейи, техник характеристикаси, аккумулятори  ва Amazon Alexa интеграциялашганини юқори баҳолади. 

Chip Chick эса америка бозорига чиққани ва Amazon Alexaга мослиги учун HUAWEI Mate 9 ни 2017 йил CESининг “Энг яхши қурилмаси” деб топди. 

Talk Android HUAWEI Mate 9нинг иккита объективлик камераси ва  Kirin 960 процессорини эътироф этиб, уни CES 2017нинг “Энг яхши маҳсулоти” деб атади. 

TechAdvisor/PC Advisor қурилманинг Amazon Alexaга интеграциялашганини таъкидлаб, HUAWEI Mate 9 ни 2017 йилнинг “Энг яхши жамланмаси” рўйхатига қўшди. 

TechnoBuffalo ҳам  Amazon Alexaга интеграциялашгани, процессори, иловаларнинг бошқарилиши,   аккумулятор ва элегант  дисплейини назарда тутиб HUAWEI Mate 9 ни 2017 йил  CESининг “Энг яхши қурилмаси”  деб топди. 

Techaeris Kirin 960 процессори, SuperCharge технологияси, иккита объективлик Leica камераси ва    Amazon Alexaга   интеграциялашувини эътиборга олиб  HUAWEI Mate 9 ни 2017 йил  CESининг  Энг яхши қурилмалари рўйхатига киритди. 

Huawei Consumer BG  компанияси ҳақида
Huawei  қурилмалари ва хизматлари дунёнинг 170 дан зиёд давлатларида мавжуд ва улардан  Ер аҳолисининг учдан бир қисми фойдаланади. 2015 йилда у дунё бўйича мобил телефонлар етказиб бериш рўйхатида учинчи ўринда турарди. Компаниянинг 16 та тадқиқот маркази Америка Қўшма Штатлари, Германия, Швеция, Россия, Ҳиндистон ва Хитойда  жойлашган.
Huawei Consumer BG Huaweiнинг учта бўлинмасидан бири бўлиб, смартфонлар, планшет ва  аксессуарлар ишлаб чиқаради, шунингдек, булутли системалар яратиш билан шуғулланади. 
Huaweiнинг жаҳон тармоғи телекоммуникация соҳасидаги 20 йиллик экспертизаларга асосланади ва бутун дунёдаги инсонлар учун энг замонавий технологиялар яратишга эътибор қаратган. 

Қўшимча маълумот учун http://consumer.huawei.com сайти  ва Facebook: https://facebook.com/HuaweiDevice га киринг. 

Реклама ҳуқуқи асосида.
 

Мавзуга оид