Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда гиёҳванд моддалар контрабандаси билан шуғулланган гуруҳ ташкилотчиси қўлга олинди
Тожикистондан Ўзбекистонга йирик партиядаги гиёҳванд моддаларнинг контрабандаси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ (УЖГ) фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Спутник Ўзбекистон куч маҳкамаларидаги манбага асосан хабар берди.
УЖГ аъзолари 11 кишидан иборат бўлган. Унга ургутлик 42 ёшли Бахтиёр Хушназаров раҳбарлик қилган. У шундай жиноятлари туфайли 10 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Хушназаровнинг укаси – Илҳом Хушназаров гуруҳ етакчиларидан бири бўлган. У Ўзбекистонга йирик партиядаги гиёҳванд моддаларни олиб кирилишида бевосита иштирок этган. Фақатгина 2016 йилнинг мартида гуруҳ аъзоларидан 17 килограммдан ортиқ “опиум” гиёҳвандлик моддаси олиб қўйилди. Гуруҳ аъзолари Ўзбекистонга Тожикистоннинг Сўғд вилояти Панжикент туманидан 2015 йилнинг ноябрида 24 килограммдан ортиқ бундай гиёҳвандлик моддасини олиб киришган.
"Илҳом Хушназаров акаси ва бошқа ҳамтовоқлари қўлга олинганидан хабар топиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан яширинди. Жиноятчи қидирувда бўлган. МХХ ходимлари тезрок тадбирлар натижасида Хушназаровни қўлга олишди", - дея таъкидлаб ўтган суд вакили.
У судда ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди ва 13 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Мавзуга оид
14:02
“Қўлингни синдираман”: Самарқандда ўқувчиларга таҳдид қилган она устидан текширув бошланди
13:39 / 07.04.2026
Самарқандда «кар ҳайдовчи таҳқирлангани» ҳақидаги видео саҳналаштирилгани маълум бўлди
11:30 / 05.04.2026
Самарқанд трамвайи — фақат носталгия эмас, одамларга нафи тегаётган тизим
15:24 / 02.04.2026