Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонлик сиам эгизаклари бир кишига кўнгил қўйишди
Фото: Gossiplankamag.blogspot.com
45 ёшли Ганга ва Жамуна Мондалалар - сиам эгизаклари. Улар дунёга "Ўргимчак опа-сингил" номи билан танилган. Бу ҳақида Nur.kz нашри хабар берди.
Улар Ғарбий Бенгалия, Ҳиндистонда яшашади. Бир оилада дунёга келган эгизакларнинг ошқозони умумий, лекин уларнинг ҳар бири ўз юраги, буйраги ва жигарига эга. Эгизакларнинг ота-онаси тиббий ёрдам тўловларини амалга оширолмагани сабаб ўсмирлик чоғида улардан воз кечишган.
Бироқ шунга қарамай опа-сингиллар омон қолишган. Ганга ва Жамуна “Дримлэнд” циркида ишлаб, Ҳиндистон бўйлаб гастроль сафарларида бўлишган. Кишилар уларни кўргани келгани учун пул тўлашарди.
Ўзининг "ноодатий" ташқи қиёфаси туфайли Ганга ва Жамуна узоқ вақт шахсий ҳаётни изига қўя олишмади. Кўпчилик уларнинг устидан кулар ёки чиқиштирмасди.
Бироқ кунларнинг бирида опа-сингиллар Жасамуддин Аҳмад исмли карнавалчини учратиб қолишди... ва кутилмаганда шу инсонга кўнгил қўйишганини англаб етишди.
Мавзуга оид
15:14 / 30.01.2026
Ўзбекистонга ўқишга келганлар сони ошди: Ҳиндистон ва Туркманистон етакчи
21:23 / 28.01.2026
Нипаҳ вируси Осиё мамлакатларини Ҳиндистондан келаётган йўловчиларни текширишга мажбур қилди
07:23 / 28.01.2026
Инфографика: 2026 йилда G20'да энг тез ўсиш Ҳиндистонда
02:10 / 25.01.2026