Бугун 25 январь куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев махсус мурожаат билан республика телевидениеси орқали чиқиш қилиши кутилмоқда.
"Бугун соат 21:00да республика телеканалларида Давлат раҳбарининг махсус мурожаат қилиши кутилмоқда", - деб хабар қилган Акорда матбуот хизмати Twitter саҳифасида.
24 январда давлат раҳбари давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини қайта тақсимлаш бўйича махсус комиссиянинг мажлисида иштирок этгани хабар қилинган эди.

















