12:53 / 31.01.2017
5243

Ford Брексит сабабли 600 млн доллар йўқотди

АҚШнинг Ford автомобилсозлик концерни Брексит оқибатлари сабабли 600 млн доллар йўқотди.

Ford’нинг Европадаги раҳбари Жим Фарли Reuters ахборот агентлигига компания ўтган йили Европада 1,2 млрд доллар ишлаб топганини тасдиқлади. Агар Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқишга қарор қилмаганда даромад янада кўпроқ бўлиши мумкин эди.    

Брекситнинг оқибатларидан бири фунт стерлингнинг заифлашиши бўлди, бу эса Буюк Британияда двигателлар ишлаб чиқарувчи иккита заводи бўлган Ford’нинг 600 млн доллар йўқотишига сабаб бўлди. Ford Буюк Британияга Европанинг бошқа давлатларида йиғилган машиналарни экспорт қилади.  

Top