Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрияда 508 киши иштирокида чанада тушиш бўйича рекорд ўрнатилди (Видео)
Австриянинг юзлаб фуқаролари Гиннесснинг рекордлар китобига кириш мақсадида чанада тоғдан бир қатор бўлиб тушишди, деб ёзмоқда UPI.
Мамлакатнинг Брамберг шаҳрида жойлашган Вильдкогель-арена тоғ дам олиш масканида 508 киши тўпланишди. Улар чаналарини ўзаро занжирлар билан боғлашган. Унинг узунлиги 750 метрни ташкил этган. Сўнгра чанада учиш спорти бўйича жаҳон чемпиони Lea Geiger ортидан пастга шўнғишган.
Брамберг сайёҳлик маркази ва Вильдкогель тоғ темир йўлининг 20 нафар ходими бир неча ой мобайнида ушбу воқеага тайёргарлик кўришган.
Гиннесс рекордлар китоби вакиллари 508 чанадан иборат қаторни дунёдаги шу каби энг узун тушиш деб тан олишди.
Австрия, Гиннесс рекорди
Мавзуга оид
17:20 / 13.04.2026
Ислом цивилизацияси маркази Гиннесс рекордлар китобига киритилди
19:05 / 13.06.2024
Ўзбекистонликлар самолётни судраш тезлиги бўйича Гиннесс рекордини ўрнатди
00:26 / 17.12.2022
20 ёшли эронлик дунёдаги энг пакана одам деб топилди
01:00 / 26.11.2022