Жаҳон | 10:40 / 03.02.2017
9327
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Лукашенко Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан чиқишга тайёргарлик кўрмоқда

Москва Беларусь республикаси ҳукуматининг “қардош Украина” каби мустақил давлат бўлишга интилаётганига тушуниш билан муносабатда бўлмоқда. Regnum ахборот агентлиги манбаси таъкидлашича, Москва Минскнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи, КХШТ ва эҳтимол Россия ва Беларусь Иттифоқ давлатидан чиқишга тайёргарлик юзасидан шов-шувли баёнотлар бермайди.

Шу билан бир қаторда, Минскдаги масъулиятли шахслар мустақиллик фақат қуруқ сўздан иборат эмаслигини тушунишлари лозим. Мустақиллик – бу давлатнинг сиёсат ва мафкурадан тортиб, молия ва иқтисодиётгача ҳаёт фаолияти мажмуасидир. Агарда Беларусь раҳбарияти бу йўлдан, “иқтисодий уруш” йўлидан боришни истаса, давлат ривожланишининг бу стратегияси ҳеч қандай саволларни келтириб чиқармайди.

Савол фақатгина бир нарсадан иборат бўлади – Беларусь раҳбариятининг бу сиёсий линияси халқ миллий-давлатчилик манфаатларига нақадар жавоб беради. Regnum агентлиги манбасининг таъкидлашича, Беларусь халқи воқеалар ривожи қандай бўлиши, марказий раҳбарият сиёсатидан қатъи назар қардош бўлиб қолади. 

Агарда ҳукумати ўзгарган ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари билан иттифоққа ўз эътиборини қаратган украин халқи аксариятининг миллий-давлатчилик манфаатларини ҳисобга олишни истамаса яна ўзгариши мумкин бўлган “қардош Украина” тажрибаси Минск раҳбариятидагиларга дарс бўлмаса, бундай ҳаракатлар республикани жаҳон ривожланиши четига улоқтириб ташлаши мумкин. 

Мавзуга оид