Спорт | 10:24 / 05.02.2017
14671
1 дақиқада ўқилади

Видео: Тим Кэхилл захирадан майдонга тушишга тайёрланаётган вақтда қизил карточка олди

«Мельбурн Сити» ҳужумчиси Тим Кэхиллга «Мельбурн Виктори» жамоасига қарши ўйин вақтида захирадан ўйинга қўшилиши арафасида қизил карточка кўрсатилди.

Бу вазият Австралия А-лигасининг 18-тур учрашуви вақтида рўй берган. 86-дақиқада «Мельбурн Сити» ҳимоячиси Эммануэль Мускат тўпни ўз дарвозасига киритиб юборганди, аммо қанот ҳаками бу вазиятда ҳужум қилувчи жамоа футболчиси офсайдда эканини қайд этганди. Шундан сўнг майдонда баҳсли вазият юзага келди. Якунда ўйин бош ҳаками Крис Бит ёрдамчисининг қарорини бекор қилди ва гол ҳисобланди. Майдондаги можарога майдон ташқарисидагилар ҳам аралашди. Натижада майдонга тушишга ҳозирлик кўраётган Кэхилл ўз қаршисида қизил карточка кўтарган ҳакамни кўрди. Ўйин Кэхилл жамоадошларининг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид