Биз ўзимизга ёқмайдиган, бироқ етарлича пул берадиган ишга борамиз. Мураккаб муносабатларни танлаб, кейин уни юмшатишга ҳаракат қиламиз. Бари нима учун?  Ортиқча озор чекмаслик учунми?  Кундалик ҳаётдан бироз чекиниб, ўйлашга урининг — сиз нимани чин дилдан истайсиз? Қуйидаги одатлар эса ҳаётда қоқилмай, доимо муваффақият қозонишга ёрдам бериши аниқ. 

Ортиқча ўйлашдан тўхтанг

Қарор қабул қилдингизми? Олға, уни амалга оширинг. Келгусида бажариладиган ишларни минг маротаба таҳлил қилиш шарт эмас. Бу сизни қўрқитувчи ҳолатларни такрор-такрор ўйлашингизга сабаб бўлади. Интуицияга ишонинг ва ўзгаришлардан чўчиманг. Акс ҳолда, набираларга нимани сўзлаб берасиз? 

Маънавий сабр

Руҳий чидамлилик барча нарсадан муҳим саналади. Ишни қанчалик босиқ ҳолда уддаласангиз, раҳбарият ҳам сизни шунчалик ҳурмат қила бошлайди, кўпроқ муваффақиятга эришасиз. Руҳингизни тарбиялашга бепарво бўлманг, мулоҳаза қилишга вақт ажратинг. 

Аниқ мақсадлар

Натижага эътиборни кучайтириш саломатлик учун зарарли. Шу ўринда, қисқа муддатли мақсадлар ривожланишда жуда фойдали қурол бўлиши мумкин — агарда улар аввалдан тузилган узоқ муддатли режалар томон йўналтирилган бўлса. Янада рағбатлантирувчи мақсадлар аниқ муддатлар билан яққол чегараланган бўлади.  "Инглиз тилини ўрганган бўлар эдим"ни ўрнига "бугун мен 10та сўзни эслаб қоламан". 

Идеални излашдан тўхтанг

Инсон тайёр ишдан ҳеч қачон тўлақонли қониқмаган. Бу кичик бўшлиқни бартараф қилишга бўлган уриниш кўплаб ишларни барбод бўлишига сабаб бўлади. Кир қидиришни бас қилинг, кейинги ишга ўтинг.