"9 февраль куни Россия самолётлари авиазарбасига учраган ҳарбийларимиз кейинги 10 кун давомида шу нуқтада бўлиб турганди. Охирги марта 8 февраль куни Россия Федерацияси назоратида бўлган ҳудуддан ракета учиб келгач, маҳаллий вақт билан соат 23:11да бизнинг ҳарбийларимиз турган ҳудуд координаталари Хмеймимдагиларга маълум қилинганди. Худди шу вақтда РФнинг Анқарадаги ҳарбий атташеси Бош штаб қароргоҳига чақирилиб, унга ҳам бу маълумотлар қайта маълум қилинганди", - дейилган баёнотда.

"Афсуски, бизнинг ҳарбийларимиз Туркия томони берган координаталар асосида террорчиларга авиазарба бериш амалиёти давомида туркиялик ҳарбийларга ҳам зарба берди, лекин бу вақтда бу ҳудудда туркиялик ҳарбийлар бўлмаслиги керак эди", - деган Россия президенти матбуот хизмати раҳбари Дмитрий Песков.

Туркия Бош штаби 9 февраль куни 3 нафар ҳарбийси Россия ҲКК самолётлари Ал-Боб яқинида амалга оширган ҳарбий амалиёт оқибатида ҳалок бўлганини маълум қилди. Россия самолётлари ташлаган бомбалар туфайли яна 11 нафар туркиялик ҳарбий жароҳатланган.

"9 февраль куни эрталаб, соат тахминан 08:40да (Тошкент вақти билан соат 10:40) ИШИД жангариларини бомбардимон қилиш мақсадида бўлган Россия ҲКК самолётлари ташлаган бомбалардан бир хатолик туфайли Туркия ҳарбийлари жойлашган бинога тушган. Улардан 3 нафари ҳалок бўлиб, 11 нафари жароҳатланди", - дея аниқлик киритди Бош штабда.

Туркия томони маълумотига кўра, ҳодиса Суриянинг шимолидаги Ал-Боб шаҳрини озод этиш учун олиб борилаётган "Фрот қалқони" амалиёти доирасида рўй берди.

ОАВда Ал-Бобда рўй берган ҳодиса айбдори қайси томон экани айтилди