Россия ҲКК самолётлари 28 февраль оқшомида Сурияда АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган араб бўлинмалари позицияларига зарба берган. Бу ҳақда АҚШнинг Ироқдаги қўмондонлиги раҳбарига асосланиб Reuters агентлиги хабар берди.
Унинг айтишича, ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар бор.
Унинг сўзларига кўра, руслар Ал-Боб яқинида жойлашган жангчилар устига авиазарба йўллаган.
Ҳодисанинг тўлиқ тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.
Ўтган ой бошида ҳам Россия авиацияси хатолик туфайли Сурияда ИШИДга қарши кураш олиб бораётган ҳарбийларга ҳужум қилганди. 9 февраль куни эса Россия самолётлари Ал-Бобда хатолик туфайли берган зарбалар оқибатида Туркия армиясининг 3 нафар ҳарбийси ҳалок бўлиб, 11 нафари жароҳатланганди.
Бундан аввалроқ Туркия ҳарбийлари Сурияда АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган кучларга ҳужум қилгани ҳақида хабар берилганди.












