Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея Япон денгизи томон баллистик ракета учирди
Шимолий Корея Япон денгизи томон баллистик ракета учирди. Бу ҳақда Жанубий Корея қуролли кучлари штаблари бошлиқлари қўмитаси вакилига иқтибос келтирган ҳолда "Рёнхап" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ракета маҳаллий вақт билан соат 07:55 да (Тошкент вақти билан 03:55) учирилган.
Жанубий Корея томонининг айтишича, ракета Шимолий Кореянинг Пхёнан-Пукто вилоятидан учирилган. Ракета 500 км учиб ўтиб, Япон денгизига тушган.
"Ҳарбийлар бу ракета ўрта масофаларга мўлжалланган "Мусудан" ёки кичик масофаларга мўлжалланган "Нодон" туридаги ракеталардан қайси бири бўлганини аниқлашмоқда", деб айтилган хабарда.
Таъкидланишича, "Мусудан" ракетасининг тахминий учиш узоқлиги 3 минг км ни ташкил қилади.
Мавзуга оид
17:53 / 06.07.2026
Хитой Тинч океанида узоқ масофали баллистик ракетасини синовдан ўтказди
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
20:01 / 01.03.2026
Ахлоққа зид ва ноқонуний. Россия, Шимолий Корея ва Хитой Хоминаийнинг ўлдирилишини қоралади
15:55 / 13.02.2026