Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Туркия темир йўлида портлаш рўй берди
Туркиянинг Диёрбакир вилоятидаги темир йўллардан бирида портлаш юз берди. Бунга темир йўлга ўрнатилган бомбанинг ҳаракатга келгани сабаб бўлган, деб хабар қилмоқда HaberTurk телеканали.
Маълумотларга кўра, портлаш юк поезди ўтаётган вақтда содир бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмагани айтилмоқда. Қурбонлар ҳам йўқ.
Шу билан бирга, портлаш 10 вагоннинг ағдарилиб кетишига олиб келган.
Хабар қилинишича, бомба Сур туманидаги Карпузлу қишлоғи яқинидан ўтувчи темир йўл остига ўрнатилган бўлган.





Мавзуга оид
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
18:31 / 29.05.2026
Москва-Душанбе поезди ҳаракати 6 йиллик танаффусдан сўнг тикланади
16:20 / 26.05.2026