Жаҳон | 15:51 / 27.02.2017
7342
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Кореяга қарши санкциялар кучайтирилди

Европа иттифоқи БМТ Хавфсизлик Кенгаши қарорига мувофиқ, Шимолий Кореяга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда ЕИ Кенгаши баёнотида айтилади.

«2017 йилнинг 27 февраль куни Кенгаш КХДРга янги чеклов чораларини қўлловчи норматив актларни қабул қилди. Бу актлар БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2016 йил 30 ноябрдаги 2321 (2016) резолюцияси билан киритилган янги чеклов чораларини назарда тутади», - дея таъкидланади баёнотда.

Хабар қилинишича, чоралар “КХДРдан кўмир, темир ва темир рудаси савдоси, шунингдек мис, никель, кумуш, рух ва ушбу мамлакатлардан ёдгорликларни импорт қилишга тақиқни” ҳам қамраб олади.

Бундан ташқари, Шимолий Кореяга янги вертолёт ҳамда кемалар экспортига ҳам чекловлар қўйилган бўлиб, шунингдек, КХДРлик дипломатик миссиялар ва дипломатлар Европа иттифоқида биттадан ортиқ банк ҳисоб рақамини очишлари мумкин эмаслиги белгилаб қўйилди.

Мавзуга оид