Жамият | 00:19 / 01.03.2017
11174
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон шарқида 5,4 магнитудали зилзила юз берди

28 февралда Тожикистон шарқида 5,4 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази порталида маълум қилинди.  
  
Зилзила маркази Душанбедан шарққа томон 319 км узоқликда, ўчоғи эса 112 км ер остида бўлган. Зилзила марказида унинг магнитудаси 5,4 баллни ташкил қилган.  

Жароҳатланганлар ва қурбонлар ҳақида маълумотлар берилмаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид