Ўтган ҳафта мобайнида халқаро ҳаётда муҳим воқеалар содир бўлди. Ана шу хабарларнинг энг муҳим ва қизиқарлилари ҳафталик дайжестда.

АҚШ етакчиси Дональд Трамп губернаторларнинг ҳар йиллик базмида президентлигининг биринчи тўрт ҳафтаси жуда қувноқ ўтганини маълум қилди.
ЕИ Кенгаши иттифоқнинг учинчи мамлакатлар билан визасиз тартибни вақтинча тўхтатиш механизмини ҳамда Грузияга визасиз тартибни жорий қилиш қарорини қабул қилди. Орадан маълумбир вақт ўтиб, аниқроғи 1 март куни украиналиклар ҳам ЕИга визасиз кира олишадиган бўлди.
Яқинда GM Uzbekistan компанияси Украинада Ravon брендининг моделлар қаторини кўпайтиргани ва R4 моделини серияли ишлаб чиқиш йўлга қўйганини эълон қилган эди. Энди янги арзон тоифадаги седан Украинада ҳам сотилиши маълум бўлди.

Россия президенти Владимир Путин Бишкекка ташриф билан келди. Музокаралар давомида Россия президенти Кант базасини Қирғизистонга Россия ёрдами керак бўлмайдиган бўлса, ёпишга тайёр эканлигини маълум қилди. Бундан ташқари, Путин Россия-Қирғизистон музокаралари якуни бўйича ушбу мамлакатга бюджетни барқарорлаштириш учун грантларнинг умумий миқдори 225 миллион долларни ташкил этганини хабар берди.









