Жамият | 14:41 / 05.03.2017
19238
1 дақиқада ўқилади
Қозон шаҳрида чақалоғини чиқинди идишига ташлаб кетган ўзбекистонлик аёл қўлга олинди
Татаристон пойтахти Қозон шаҳри ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари 28 ёшли ўзбекистонлик аёлни қўлга олишди. У чиқинди идишига ўз чақалоғини ташлаб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлганликда гумон қилинмоқда.
У қотиллик бўйича айбловни қисман тан олган. Терговнинг аниқлашича, у шу шаҳарда яшаб келган. У чақалоқни дунёга келтиргач, уни адёлга ўраб, кўчада айланиб юрган, кейин эса чиқинди идишига ташлаб кетган.
Айни вақтда аёл ҳибсда сақланмоқда.
27 февраль куни кўча тозаловчи шаҳарнинг Габишева кўчасидаги чиқинди идишидан чақалоқ жасадини топиб олганди. Ушбу ҳолат бўйича РФ Жиноят кодексининг 105 моддаси, 2-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Мавзуга оид
11:30 / 25.10.2024
БМТ: Гутерриш Қозонда РФнинг Украинага ҳужумини қоралади
08:40 / 23.10.2024
РФ Қозондаги BRICS саммитида 30 дан ортиқ давлат вакилларини қабул қилди
19:49 / 15.10.2024
Қозон аҳолисига БРИКС саммити вақтида шаҳар бўйлаб эски автомобилларда ҳаракатланиш тақиқланди
15:56 / 08.10.2024