Ўзбекистон | 14:49 / 07.03.2017
7745
1 дақиқада ўқилади
Нукусда йўловчилар пластик карта орқали автобус ва йўналишли таксилар учун 20та жетон олиши мумкин
1 мартдан бошлаб Нукус шаҳрида автобус ва йўналишли таксилар учун жетонлар чиқарилиши ҳақида хабар берилганди.
Kruz.uz’нинг ёзишича, жетонлар кутилганидек биринчи эмас, балки учинчи мартдан бошлаб чиқарилган.
Хабарда айтилишича, Нукус шаҳри “Деҳқон бозори” автотураргоҳида жетонлар сотуви йўлга қўйилган. Ҳар бир йўловчи пластик карта орқали 20 та жетон олиши мумкин. Бир жетон йўл ҳақи 800 сўм миқдорида сотилмоқда.
Йўналишли таксилар учун чиқарилган жетонлар кулранг рангда бўлиб, унинг олд томонида “Дамас” автомобилининг, орқа тарафида эса Савицкий номидаги Қорақалпоғистон санъат музейининг сурати акс эттирилган.
Мавзуга оид
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
13:45 / 09.10.2024
Бухорода болалар ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчисига ҳукм ўқилди
23:19 / 01.10.2024