Фан-техника | 10:49 / 08.03.2017
17631
2 дақиқада ўқилади

iPhone’нинг барча 15 модели бир видеода ўзаро таққосланди

Турли авлоддаги iPhone’ларни синаб кўриш – бу анча қизиқ жараён. Яқинда YouTube’даги EverythingApplePro каналида Apple’нинг барча 15та смартфони таққосланган видео жойлаштирилди - 2G’дан 7 Plus’гача. Ўтказилган синовларда тез ишлаш, камера, динамиклар баландлиги ва чиқарилувчи иссиқлик каби жиҳатлар баҳоланди.

Apple iPhone 7 чиққанидан сўнг, бу смартфон тўққиз йил аввал чиқарилган 2G’дан 120 баробарга тезроқ эканини маълум қилди. Бироқ, видео муаллифининг таъкидлашича, «биз янги телефонларнинг тезлиги пасайиб борадиган нуқтада турибмиз».

Бу ҳақиқатдан ҳам рост. Муаллиф синов пайтида барча 15та iPhone’ни порт-хабга бир вақтда улаб қўйди ҳамда iOS қандай кетма-кетликда юкланишини кузатиб борди. iPhone 7 биринчи бўлган бўлса, iPhone 7 Plus фақатгина саккизинчи натижани кўрсатди. iPhone 4s эса сўнгги поғонадан жой олди.

Роликда камераларни ёқиш тезлиги ҳам таққосланди. Шуниси қизиқки, iPhone 7 ва iPhone 7 Plus’да бу иловани ишга тушириш тезлиги энг юқори даражада эмас экан. (Гарчи смартфоннинг бу сўнгги икки нусхасидаги камералар сифати албатта жуда яхши ҳолатда бўлса ҳам).

Динамиклар баландлигига келадиган бўлсак, синовдан ўтказишнинг бу босқичида iPhone 7 ва iPhone 7 Plus энг яхши натижани қайд этган.

Бундан ташқари, видео муаллифи смартфонлардан чиқарилувчи иссиқликни ҳам ўзаро солиштириб, янги моделлар самарали совутиш тизимига эга эканини аниқлади. Шу билан бирга, Plus қўшимчали смартфонлар умуман олганда кўпроқ иссиқлик чиқаради.

Touch ID ишлаш тезлиги синовида iPhone 6s биринчи ўринни эгаллади.

Apple’нинг ривожланиш жараёнини яққол кўрсатиб берган видеони эътиборингизга ҳавола этамиз.

Мавзуга оид