Учтепа туманида профилактика инспектори пора олишда қўлга олинди
Ўзбекистон ИИВ махсус гуруҳи Тошкент шаҳар Учтепа тумани ички ишлар бўлимида фаолият юритувчи профилактика нозирини йирик миқдорда пора олаётган вақтда ашёвий далил билан қўлга олди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев матбуот брифингида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, профилактика инспектори “Жиззах Сити” кафесида қоидабузарлик қилган жиноятчини қўлга олгач, унга нисбатан очилган ишни “ёпди-ёпди” қилиш учун 700 минг сўм миқдорида пора талаб қилган. Олиб борилган тезкор тадбир натижасида нопок милиция ходими пулни олаётган вақтда ашёвий далил билан бирга қўлга олинган. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилмоқда.
Дониёр Тошхўжаевнинг сўзларига кўра, ички ишлар ҳузуридаги махсус гуруҳ томонидан шу каби милиция сафига адашиб кириб қолган, халқ манфаатидан ўз манфаатини устун қўювчи ҳамда ваколатларидан шахсий бойлик орттириш учун фойдаланувчи бу каби “ходимлар”ни аниқлаш ва уларни жиноий жазога тортиш бўйича ҳаракатлар давом эттирилади.
Хусусан, шундай тадбирлардан бирида Сергели туманида ҳам гиёҳванд моддалар истеъмол қилаётганлар ушланган. Бу ҳодисанинг эътиборли томони шундаки, қўлга олинганларнинг уччаласи ҳам ички ишлар органлари ходимлари бўлган. Бири нафақага чиққан, қолган икки нафари профилактика нозирлари бўлган.
Мавзуга оид
19:45 / 05.11.2024
Чирчиқ шаҳри ҳокими ўринбосари 1 млн доллар билан ушланди
11:36 / 04.11.2024
Тошкент шаҳар ИИББ ходимларига 8 та BYD ва 15 та Damas берилди
08:30 / 04.11.2024
ДХХ Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйди
13:30 / 09.10.2024