Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Намойишчилар Нидерландия консулхонаси биносига Туркия байроғини ўрнатди
Намойишчилар Нидерландиянинг Туркиядаги консуллиги биносига бостириб кириб, ундаги байроқни Туркия байроғига алмаштирди. Бу ҳақда Франс Пресс агентлиги хабар тарқатди.
Нидерландия ва Туркия ўртасида сиёсий можаро келиб чиқиши ортидан Истанбулда норозилик намойиши бошланган.
11 март куни Нидерландия ҳукумати хавфсизлик юзасидан Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли раҳбарлигидаги Туркия делегацияси самолётини қўндиришга рухсат бермади. Шундан сўнг, делегация таркибида бўлган Фатма Бетул Саян Кая Германиядан машинада Нидерландияга йўл олди. Аммо уни ҳукумат ортга қайтариб, чегарадан Германияга кузатиб қўйди.
Човушўғли ва делегация вакиллари Нидерландияда Туркиядаги конституция референдумига бағишланган митингда нутқ сўзламоқчи эди.
Туркия президенти дунё ҳамжамиятини Нидерландия ҳукумати хатти-ҳаракатларига реакция кўрсатишга чақирди ва уларни «фашистларга хос» деб атади ҳамда аёл вазирга нисбатан бундай муносабат номақбул эканлигини айтди.
Мавзуга оид
15:36 / 07.04.2026
Истанбулда Исроил консулхонаси олдида отишма рўй берди
19:27 / 05.04.2026
Бош консулхона Туркияда бўлиб турган ўзбекистонликларни огоҳлантирди
09:41 / 13.03.2026
Хошимин — Истанбул рейси Самарқандда фавқулодда қўнди
20:34 / 09.03.2026