Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бокс. Ўзбекистон вакиллари Россия ва Озарбойжондаги халқаро турнирларда иштирок этади
14-20 март кунлари Россиянинг Анапа шаҳрида Николай Павлюков хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтади.
Ушбу мусобақада дунёнинг турли мамлакатлари терма жамоалари 1999-2000 йилларда туғилган боксчилари билан қатнашади. Халқаро турнир ўнта вазн тоифасида ташкил этилади.
Ўзбекистон бокс федерацияси матубот хизмати маълум қилишларича, Анападаги турнирда саккиз нафар боксчимиз иштирок этади.
Бу галги мусобақада қуйидаги боксчилар ватан шарафини ҳимоя қилади:
1. Самандар Холмуродов – 49 кг
2. Рамазон Зиятов – 52 кг
3. Ҳалимбек Утегенов – 56 кг
4. Жаҳонгир Раҳмонов – 60 кг
5. Билол Мирзараҳимов – 64 кг
6. Темурбек Саъдуллаев – 69 кг
7. Темур Мержанов – 81 кг
8. Жавоҳир Тоғаймуродов – 81 кг
Анапа турнирида боксчиларга Беҳзод Хидиров ва Носир Қорабоев мураббийлик қилади. Исмоил Шамсиматов ҳакамлар таркибидан жой олади.
Шунингдек, 13-17 март кунлари Озарбойжон пойтахти Боку шаҳри Европа бокс конфедерацияси ва Озарбойжон бокс федерацияси ҳамкорлигида "Буюк ипак йўли 2017" 10чи халқаро турнирига мезбонлик қилади. Бу турнирда Ўзбекистон терма жамоаси хам иштрок этади.
Жамоа таркибидаги боксчилар ва мураббийлар:
1. Ибрагимов Мироншоҳ
2. Ғуломжонов Сирожиддин
3. Холдаров Иқболжон
4. Мелибоев Фазлиддин
5. Саидраҳимов Мадияр
6. Ғойипов Маҳмуд
7. Бегалиев Сардор
8. Саидов Рустам (мураббий)
9. Ҳайдаров Ўткирбек (мураббий)
10. Қурбонов Жасур (ҳакам)
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
18:11 / 22.03.2026
Бокуда XV асрга оид “Бухоро карвонсаройи” реставрациядан сўнг очилди
13:41 / 17.03.2026
Бокуда франциялик шахс жосуслик айби билан 10 йилга ҳукм қилинди
19:39 / 11.02.2026