Ўзбекистон | 15:45 / 14.03.2017
4913
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Хитой элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

14 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Сун Лижиэ билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат давомида Ўзбекистон-Хитой муносабатларининг жорий масалалари, шу жумладан турли даражалардаги бўлажак икки томонлама учрашувларнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинган.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид