Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тони Блэр Европада популизмга қарши кураш марказини ташкил этди
Буюк Британия собиқ бош вазири Тони Блэр Европада популизмга қарши курашиш мақсадида Глобал ўзгаришлар институтини ташкил этди, деб ёзмоқда Guardian нашри.
Газетанинг ёзишича, Блэр асос солган институт фақатгина илмий-тадқиқот маркази бўлибгина қолмай, "сиёсатдаги бўшлиқларни тўлдириш учун сиёсий майдондир". Унинг мақсади — дунёнинг энг яхши сиёсатчиларини популизмга қарши стратегиялар ва сиёсий йўналишлар билан таъминлашдан иборат. Таъкидланишича, сўнгги вақтларда, глобаллашувнинг оқибатларига маданий ва иқтисодий қаршилик сифатида популизм кучайиб бораяпти.
"Европанинг турли ҳудудларида либерал демократияга нисбатан бефарқлик шаклланмоқда. Бу жуда ҳам ташвишли ҳолатдир, масалан, Франция ёшларининг камида 1/3 қисми демократия — бошқарувнинг энг яхши шакли эканига шубҳа қилишади", — деган Блэр нашрга.
Собиқ бош вазирнинг айтишича, Глобал ўзгаришлар институтини "зарурат борлигини" ҳис қилгани учун ташкил этган. Шу билан бирга, Блэр бу янги партиянинг дебочаси эмаслигига аниқлик киритган.
Популизм – айрим сиёсатчиларнинг халққа ёқадиган сўзларни айтиши, баландпарвоз ваъдаларни бериши, аммо амалда ҳеч нарсани ўзгартирмаслигини англатади.
Мавзуга оид
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026