2017 йил 18 март куни «Ўзбекистон» спорт мажмуасида катта бокс кечаси бўлиб ўтди. The World Series Boxing (WSB) – Бутунжаҳон Бокс Сериясининг VII фасл тўртинчи босқичидан ўрин олган учрашувда Uzbek Tigers («Ўзбек йўлбарслари») ва China Dragons («Хитой аждарлари») жамоалари ўзаро куч синашди. Унда 52, 60, 69, 81 ва +91 кг вазн тоифасидаги боксчилар рингга кўтарилишди. Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари хитойликларга қарши Қозоғистонда Astana Arlans Kazakhstan жамоасига мағлуб бўлган таркибни туширишга қарор қилди. Таъкидлаш жоизки, бу сафар «Ўзбек йўлбарслари» ишончни оқлади. 

Шаҳрам Ғиёсов ва Бектемир Мелиқўзиев

52 кг:     Аброржон Қодиров           vs               Chang Yong
60 кг:     Муроджон Аҳмадалиев    vs               Wang Sen
69 кг:     Шаҳрам Ғиёсов                  vs               Liu Wei
81 кг:     Бектемир Мелиқўзиев       vs               Huang Jiabin
+91кг:    Баҳодир Жалолов             vs               Mu Haipeng

Мусобақа регламентига кўра, боксчилар ҳар бири 3 дақиқадан бўлган 5 раунд кураш олиб боришди. 

Аброржон Қодиров

Дастлаб рингга 52 кг вазн тоифасидаги боксчилар Аброржон Қодиров ва Chang Yong чиқиб келишди. Ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, Ўзбекистон чемпиони Аброржон Қодиров рақибини 3-0 ҳисобида мағлуб этди. 

Муроджон Аҳмадалиев

Ундан сўнг, 60 кг вазн тоифасидаги боксчилар рингга кўтарилишди. Рио-2016 бронза медали совриндори Муроджон Аҳмадалиев Wang Sen’га қарши имкониятини синаб кўрди. У рингда ўз тажрибасидан тўла фойдалана олди ва жамоада биринчи бўлиб, жангдаги ҳисобни очди. У рақибини нокдаун ҳолатига учратди. Муроджон ҳам хитойлик боксчи устидан, ҳакамлар қарори билан 3-0 ҳисобида