Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Хитойга С-400 тизимларини етказиб берди
Россия Давлат думасининг иқтисодий сиёсат бўйича қўмитаси раиси ўринбосари, мудофаа-саноат мажмуаси ташкилотларининг ривожланишини ҳуқуқий таъминлаш комиссияси раиси Владимир Гутенев Россия Хитойга С-400 "Триумф" ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини етказиб беришни бошлаганини маълум қилди. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Ҳиндистон ҳозирда С-400’га қизиқиш билдирмоқда. Ҳозир биз Хитойга С-400’нинг биринчи дивизионларини етказиб бердик", деб айтган Гутенев.
Гутеневнинг айтишича, айни вақтда Ҳиндистон ва Туркия С-400’ни олишга "навбатда турибди".
Хитой С-400 тизимини харид қилишга 2015 йил апрелда шартнома тузган.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026