13:47 / 22.03.2017
9935

«Бавария»нинг 200 минг мухлиси «Реал»га қарши ўйинга тушишни истамоқда

«Бавария» ва «Реал»нинг ЕЧЛ 1/4 финали доирасида кечадиган учрашуви Германияда ажиотаж келтириб чиқарди. Marca маълумотига кўра, мюнхенликлар жамоасининг 200 мингдан ортиқ мухлиси 12 апрель куни «Альянц-Арена»да бўлиб ўтадиган биринчи учрашувга чипта олиш учун мурожаат қилган.

Эндиликда «Бавария» мухлислар ва ташкилотлардан сўровлар қабул қилишни тўхтатган. Аренада 70 минг мухлис учун жой бор, жамоанинг 35 минг мухлиси мавсумий абонементларга эга, 3779 чипта «Реал»га, 1000дан ортиғи УЕФАга тақдим этилган ва савдога атиги 30 минг чипта чиқарилган. Чипта баҳоси 35 евродан  150 еврогача.

Top