Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой божхонасида 1000 та олмосни пойабзалида олиб ўтишга уринган киши қўлга олинди
Хитой божхона ходимлари Ҳонгконгдан Шэньчжэнь шаҳрига ноқонуний йўл билан 1000 та олмосни олиб ўтишга уринган йигитни қўлга олишди. Бу ҳақида "Синьхуа" агентлиги хабар берди.
Манбага кўра, 13 март куни Шэньчжэнь божхона ходимлари контрабандада гумон қилинаётган йигитнинг пойабзали патаги остидан 212,9 каратли олмосларни топишган. Гумондор қимматбаҳо тошларни Ҳонгконгни Хитой шаҳарлари билан боғлайдиган Лухо порти орқали олиб ўтмоқчи бўлган.
"Йигит шубҳали кўринди, у вақти-вақти билан оёқлари учига туриб оларди. Бизнинг қараётганимизни сезганидан кейин тўғри юра бошлади", - дейди божхона ходимларидан бири.
Божхона ходимлари йигитдан пойабзални ечишни сўрашди ва пойабзал патагидан олмослар солинган бир неча пакетни топишди.
Мазкур иш юзасидан тергов йўлга қўйилган.
Мавзуга оид
11:40 / 11.02.2026
Учта ҳудудда божхона бошлиқлари пенсияга чиқарилди
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026