Жаҳон | 09:11 / 25.03.2017
4909
2 дақиқада ўқилади

Зика вирусига қарши яна бир вакцина ишлаб чиқилди

Хитой ва франциялик олимлар Зика безгагига қарши вакцинани ишлаб чиқишди. Бу ҳақда ХХР фанлар академияси ҳузуридаги Пастер институти директори Тан Хун маълум қилди.

"Бу АҚШ ва Францияда ишлаб чиқилган воситалардан сўнг, ҳисоб бўйича дунёдаги еттинчи ҳамда Осиёдаги биринчи Зика вирусига қарши вакцинадир. У клиник синовлардан аввалги тадқиқот босқичига етиб келди. Вакция Африкада 2019 йилдаёқ ишлатилиши мумкин", - дея Тан Хун сўзларини келтиради Синьхуа агентлиги.

Шанхайдаги Пастер институти илмий ходими Хуан Чжуннинг таъкидлашича, улар томонидан ишлаб чиқилган вакцина хавфсиз бўлиб, Зика безгаги билан курашда самаралидир.

Бундай вакцинани яратишда ген муҳандислиги услубидан фойдаланилади, ДНК гибридли молекулалари шаклидаги генетик тузилмалар ташкил этилади. Вакцинани яратиш бир неча босқичда амалга оширилади.

Маълумот учун, Зика безгани – маймунларнинг ўткир юқумли касаллиги бўлиб, баъзида инсонга чивинлар чақиши орқали юқади. Вирус айниқса ҳомиладор аёллар учун хавфлидир, сабаби ҳомилада бош мия касалликлари пайдо бўлишига олиб келади.

Мавзуга оид