Орол денгизини тўлиқ қайта тиклаш имкони йўқлиги тобора аён бўлиб бораётгани, 5,5 миллион гектардан ортиқ майдонда Оролқум саҳроси пайдо бўлгани, ундан 100 миллион тонна чанг ва заҳарли тузлар кўтарилиб, кучли шамоллар қанотида қум бўронлари мазкур ҳудуддан анча олис минтақаларга тарқалаётган бир шароитда Орол минтақасида дарахтзорлар ташкил этиш ўта долзарб масаладир.
Орол ҳудудида 2-3 йил ичида миллионлаб кўчатлар етиштириш мумкин. Ўша ерда ўстирилган кўчатлар шу ернинг шароитига мослашиб, Орол ҳудудининг барча ерида ўсаверади.
Аввало, Фарғонада бажариладиган ишлар лойиҳаси билан танишсак. Бунинг учун фермер хўжаликлари ерлари атрофидаги терак, тол каби дарахтларнинг сурх новдаларини апрель ойигача кесмай туриш лозим. Март ойида фермерлар ери атрофидаги қаламчабоп сурх навдаларини кесиб олиб келиш, улардан кўчатбоп қаламчалар тайёрлаш керак бўлади. Тайёрланган қаламчаларни 100 тадан боғлаб, қопларга жойлаш ва 3 кундан кечиктирмай Нукусга жўнатиш, бундан ташқари, октябрь, февраль ёки март ойларида Жўқори Кенгешга 2 кишини расмий хат билан юбориш керак. Чунки экиладиган майдонларни аниқлаб келиш зарур бўлади.

Нукусда бажариладиган ишларни қуйидагилар ташкил этади:
1. Октябрь, ноябрь ойларида кўчат экиладиган майдонларни аниқлаш, маҳаллий ўғит солиш, ерни шудгорлаб, бир икки марта яхоб бериш;
2. Тайёрланган майдонларга нечта кўчат (қаламча) экиш мумкинлиги ҳақида Фарғонага хабар бериш.
ИЗОҲ: 1 сотихга 800 тадан 1000 тагача қаламча экилади.
3. Юборилган кўчатларни 2-3 кундан кечиктирмай экиш (экиш агротехникасини билиб олиш).
4. Кўчатларни парваришлаш учун масъул шахсларни белгилаш.
Лойиҳанинг долзарблиги шундан иборатки, Республикамизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов Оролни қутқариш халқаро жамғарма раиси сифатида Орол денгизи қуриши оқибатлари инсоният хавфсизлигига таҳдид солаётганлигини 1993 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг 68-сессиясида ташвиш билан айтган эди. Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ҳам 2017 йилнинг январь ойидa Орол ҳудудида кўплаб кўчатлар экиш лозимлигини таъкидлади.
Алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, Нукус шаҳрида бўлиб, бу ҳудудда қандай дарахтлар кўпроқ ўсиши аниқланди.Ташқаридан юборилаётган кўчатлар у ернинг шароитига мослаша олмай кўпчилиги қуриб қолаётганини кўрдик ва шу ернинг ўзида кўчат етиштириш лозимлиги ўрганиб чиқилди.

















