Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА фуқароси ўз давлатини ҳақорат қилгани учун 10 йилга қамалди
Абу-Даби федерал апелляция суди БАА фуқаросини ўз давлати ва унинг миллий рамзларини интернетда ҳақорат қилгани учун 10 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилди, деб хабар бермоқда Gulf News нашри.
Шунингдек, айбланувчи "Мусулмон биродарлар" террорчилик ташкилоти билан боғлиқ "Ал-Ислоҳ" ҳаракати билан алоқа қўллаб-қувватлашда айбдор деб топилган.
Айбланувчи интернетда БААнинг ташқи сиёсати ва давлат рамзлари ҳақорат қилинган суратлар ва мақолалар чоп этилган аккаунтлар ва веб-сайтлар яратган.
29 март куни суд БААнинг яна бир фуқаросини БААда сиёсий партия ташкил қилиш ва давлат тўнтаруви амалга ошириш чақириғи учун 10 йиллик қамоқ жазоси ва 3 млн долларлик жаримага сиртдан маҳкум қилди. Айбланувчи ўз сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларида ўз "сиёсий партиясини" илгари сурувчи ва БААни ҳақоратловчи мақолалар жойлаштирган.
БААнинг кибержиноятлар ҳақидаги қонунида умрбод озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазолар кўзда тутилган.
Мавзуга оид
22:44
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026