Жаҳон | 09:03 / 30.03.2017
3503
1 дақиқада ўқилади

ХКС фазогирлари очиқ коинотда 6,5 соат давомида техник ишлар олиб боришади

Фото: nasa.gov

Халқаро коинот станцияси экипажининг америкалик аъзолари Шейн Кимброу ва Пегги Уитсон орбитал станцияга режа бўйича техник хизмат кўрсатиш мақсадида очиқ коинотга чиқишади.

Фазогирлар ХКСнинг ташқарисига 30 март куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да чиқиб, у ерда 6,5 соатга яқин қолишади.

Фазогирлар герметик туташиш переходнигини (PMA-3) улаб, унга станциянинг халқаро туташиш адаптерини (IDA) ўрнатишлари керак бўлади. Шунингдек, Кимброу ва Уитсон станция конструкциясида компьютернинг релели блокини ўрнатишлари ва аввал PMA-3 жойлашган жойдаги маҳкамлагични ғилофлашлари керак бўлади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид