Институт директори Ян Габинский шундай деди: «Свердловск вилояти кардиологияси жуда тез ривожланмоқда. Бугун биз Ўзбекистонлик ҳамкасбларимизга ангиографнинг янги авлод ускуналарини кўрсатдик. Беморларга  чидамли стентлар қўйиш орқали коронар қон томирлар миқдори жиҳатидан Россия федерациясида энг катта кўрсаткичга эгамиз».

- Бундай тажрибаларни ўз юртимизда биз ҳам янада кенгайтиришимиз керак. Бунинг учун  мутахассисларимизни бу ерга юбориш орқали тажрибалар алмашамиз. Сверловск вилояти мутахассисларини эса бирга ишлашга чорлаймиз, - деди Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Солижон Мўминов.

Шунингдек, икки томон расмий вакиллари иштирокида соҳалар ривожи юзасидан музокаралар ҳам ташкил этилди.

Ҳожиакбар Паттаев