Ўзбекистон | 11:47 / 31.03.2017
155669
1 дақиқада ўқилади

«Ура-урачилик замони ўтди». Президент телевидение ҳақида

30 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев белгиланган вазифалар ижроси, тизимдаги муаммолар ва соҳаларнинг ривожланиш истиқболларига бағишланган видеоселектор ўтказди.

Видеоселекторда иштирок этган «Кун.uz» манбасининг маълумот беришича, Мажлисда президент телевидение фаолиятига тўхталган. Телевидение фаолияти танқид қилинган ва тизимни ўзгартириш кераклиги таъкидланган. Бу соҳада аҳвол «эски ҳаммом, эски тос» бўлиб қолаётгани айтилган.

«Ўзбекистон» ва «Ёшлар» телеканали номлари тилга олиб ўтилган. 

«Ура-урачилик замони ўтди. Телевизорда танқидий ва таҳлилий материаллар бериш керак. Одам кўрсатувларни соғиниб кутиши керак. «Ахборот» кўрсатувини ўзгартиришимиз керак», деган президент.

 

Мавзуга оид