Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда жиддий йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди, тўрт киши ҳалок бўлди
Хитойнинг Шэньси вилоятида ичида 23 нафар йўловчи бўлган автобус жарликка тушиб кетди, тўрт киши ҳалок бўлди, яна уч нафар инсон жароҳат олди. Бу ҳақда "Синьминь ван" сайти хабар бермоқда.
Ҳодиса Ханьчжун шаҳар округининг Сисян уездида якшанба куни кечки пайт юз берди. Автобусда 23 нафар йўловчидан ташқари икки нафар ҳайдовчи ҳам бўлган.
Хабар қилинишича, ҳалок бўлганлар орасида бир нафар бола ҳам бор, уч инсон оғир тан жароҳатларини олган. Ҳар икки ҳайдовчи эса жиддий жабрланмади.
Таъкидланишича, автобусда асосан муҳожир-ишчилар бўлган.
Айни дамда ЙТҲ сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026